Abstract:
Вируслар қўзғатадиган гепатитлар ер юзида жуда кенг тарқалган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра ҳар йили ер юзида фақатгина гепатит В билан 50 миллион одам касалланади. Вирусли гепатитлар тиббиёт фани ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари олдидаги жуда муҳим муаммодир. Гепатитлар ўртасида гепатит А (юқумли сариқ касаллиги) ҳам қадим замонлардан бери маълум.