Abstract:
Ушбу китобда одамлар орасида ҳар қандай патологик ҳолатларнинг
(касалликларнинг) пайдо бўлиши ва тарқалиши қонуниятларини ўрганадиган ва уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқадиган фан сифатидаги эпибемиологиянинг ҳозирги замондаги баёни тақдим этилган. Умумий эпидемиология қисмида эпидемик жараён тўгрисидаги таълимотга, эпидемиологик текширув усулларига, юқумли касалликларга қарши курашишнинг мавжуд
воситалари ва усулларидан фойдаланишга, эпидемиологик назорат тизимига алоҳида эътибор қаратилган.