Abstract:
Ҳозирги кунда тиббий воситалар ва дори-дармонлар ишлаб чиқаришнинг жадаллашиши патологик микроорганизмларга қарши воситаларнинг таъсир доирасини ҳар бир географик ҳудуд ва мамлакат миқѐсида илмий таҳлилий ўрганишни тақоза этмоқда. Албатта, беморлардан ажратиб олинган патологик микрооганизмларга таъсир жараѐнини илмий асосланган тавсиялар орқасида бу даво воситаларини таъсир даражасини билиш касалликларни самарали даволаш ва профилактикасида асосий ўринда туради. Микроорганизмларнинг мутацияси ҳисобига ва таҳлилий ѐндошмасдан ҳар хил антибиотиктериал воситаларни қўллаш микроорганизмларнинг даво воситаларига резистентлигини ортиб бориши ва янги комбинацион антибиотиклар ишлаб чиқаришни талаб қилади. Шунинг учун Республикамиз тиббиѐт илмий институтларидан бири бўлган Тошкент тиббиѐт академияси микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасида йирингли бактериал инфекцияларга қарши комбинацион антибиотиклар самарадорлиги таҳлилий ўрганилди. Бизнинг тадқиқот давомида янги комбинацион антибиотикларни клиник тажрибадан ўтган антибиотикларга солиштирган ҳолда клиник самарадорлигини таҳлилий ѐндашиб тавсиялар ишлаб чиқиш асосий илмий мақсад қилиб қўйилди.