Abstract:
Сийдик-таносил аъзолари касалликлари ҳаёт давомида организмга бевосита ва билвосита таъсир қилувчи турли хил омиллар таъсирида юзага келиб, аёлларда репродуктив дисфункциялар ва ҳаттоки бепуштликгача сабаб бўлади, бу эса оила ва жамият хаётига хам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Биз илмий изланиш давомида ўсмир ёшидаги “соғлом” талаба қизларда репродуктив бузилишларни донозологик босқичда ўрганишни иммунологик скрининг орқали аниқлашни мақсад қилдик.