Abstract:
Олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш,
олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017 - 2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури қарор билан тасдиқланди. 2017 йил 27 июль ПҚ-3151-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қабул қилинди