Abstract:
Мақолада COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ошқозон-ичак тизимида патологик ўзгаришлар аниқланган беморларнинг клиник ва айрим лаборатор –асбобий текширишларидаги ўзгаришлари солиштирма таҳлил қилинган. Унда коронавирус ўтказган беморларда ошқозон – ичак тизимида шикоятлар ишончли кўплиги, эзофагогастрофиброскопик манзара яққолроқ намоён бўлганлиги, ичак микрофлорасида сапрофитлар (бифидо ва лактобактериялар) камайиб патоген микрофлора (лактоза манфий E.coli ва стафилококклар) кўпайганлиги кўрсатилган. Олинган маълумотлар ушбу гуруҳ беморлари реабилитация чора – тадбирларига муҳтож эканлигини кўрсатади.