Abstract:
Мақола анкилозловчи спондилоартрит фонида COVID–19 ўтказган беморларда яллиғланиш жараён-ларига жавоб берувчи цитокинлардан бири – TNF-α миқдорини ўрганишга бағишланган. Беморлар икки гуруҳга ажратилган: биринчи гуруҳ COVID–19 ўтказган анкилозловчи спондилоартритли беморлар ва иккинчи гуруҳ COVID–19 ўтказмаган анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморлар. Барча беморлар қон зардобида ўсма некрози омили (TNF-a) даражаси текширилди. Олинган атижаларга кўра, COVID–19 ўтказган анкилозловчи спондилоартрили беморлар касалликнинг юқори фаоллиги ҳамда TNF-a юқори даражаси билан ажралиб турган.