Abstract:
Мақолада яллиғланиш цитокинлари, хусусан интерлейкин -6 ва α-ўсма некрози омилини темир ва витамин В12 танқислиги камқонлиги ривожланишидаги ўрни ёритилган. Унда Helicobacter pylori билан интерлейкин - 6 ҳамда α-ўсма некрози омили ўртасида мусбат корреляцион боғлиқлик, ушбу цитокинлар билан қондаги темир ва витамин В12 кўрсаткичлари билан манфий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Бу инсон организмида Helicobacter pyloriнинг кўпайиши яллиғланиш цитокинлари ҳосил бўлишини фаоллаштириб камқонликни юзага келишини кўрсатади.