Abstract:
Текширилган беморнинг клиник-лаборатор маълумотларидан маълум бўлдики, Алпорт синдроми полидизэм-бриогенез стигмлари билан бирга кечган беморларда сурункали буйрак етишмовчилиги эрта ривожланади. Ички органларда ҳам турли хил патологик ўзгаришлар ривожланиши мумкин ва бундай беморларни текширув ва да-волаш жараёнида патогенетик жиҳатдан индивидуал ёндошувни талаб этади. Сурункали буйрак етишмовчи-лигидан ўлим холати оиланинг бир неча аъзоларида такрорланганда Алпорт синдроми ривожланишини эрта олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий - генетик текширувлар ўтказиш тавсия қилинади