Abstract:
Сўнгги йилларда олиб борилган изланишлар натижасида эндотелий юрак қон томир тизими касалликлари ривожланишида муҳим аҳамиятга эгалиги ўз исботини топган. Эндотелий қон томир тонусини бошқаришда, силлиқ мушак ҳужайраларининг пролиферациясида ва кўчишида, тромботик ҳамда профибротик фаоллик ўртасидаги мувозанатни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Эндотелий бир қатор
вазоактив моддаларни чиқариш орқали ўз таъсирини кўрсатади. Эндотелиал дисфункция патологик ҳолат бўлиб, бунда асосан вазодилататцияловчи, антимитоген ва антитромбоген хусусиятларга эга моддалар (эндотелийга боғлиқ релаксацияловчи) ҳамда вазоконстрикторловчи, протромботик ва пролифератив хусусиятларга эга (эндотелийга боғлиқ томирларни торайтирувчи) омиллар ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши билан тавсифланади. Мақолада эндотелиал функция ва унинг дисфункцияси шаклланиши сабаблари ҳамда юрак қон- то-
мир тизими ва буйрак касалликлари ривожланишдаги аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилган.