Abstract:
Баъзи муаллифлар берган маълумотларига кўра, «...аллергик касалликларнинг 50-70%ни аллергик дерматозлар ташкил этаётган бўлса, атопик дерматит (АтД) эса аллергик касалликларнинг 40-60% ни ташкил этмоқда, у ўз навбатида болалар популяциясининг 13-28%ни зарарламоқда» [5,8,10]. Болаларда атопик дерматитни учраш даражаси юқорилиги, патогенезининг мураккаблиги ва касаллик оқибатларининг оғирлиги ўз навбатида, уни эрта ташҳислаш ва даволаш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалий тиббиётга тадбиқ қилишни тақозо этмоқда.
Бизнинг юртимизда ҳам дунёнинг ривожланган мам лакатларида [6,7,9] бўлгани каби сўнгги йилларда муковисцидоз ва атопик дерматитда ошқозон ичак трактидаги клиник- лаборатор ўзгаришлар, жумладан ташқисекреторетишмовчиликни ўрганиш доирасида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда [1,2].