Abstract:
Расмий маълумотларга кўра, дунёда нафақат болаларда аллергик касалликлар билан касалланишнинг барқарор ўсиши, балки ҳар тўртинчи-бешинчи болада аллергик патологиянинг «ёшариши» ҳам кузатилмоқда. Болалардаги аллергик дерматозлар ўртасида биринчи ўринни терининг генетик детерминацияланган сурункали яллиғланишли иммунопатологик касаллиги (кўп ҳолатларда асосида IgE га боғлиқ механизмлар бўлган), қичишиш, рецидивланиб босқичли кечиш, ёшга боғлиқ клинико-морфологик хусусиятларга эга эканлиги ҳамда
эрта болалик даврида касалликни типик бошланиши билан тавсифланувчи атопик дерматит (АД) эгаллайди.