Abstract:
Ўзбекистонда олий маълумотли тиббиёт ходимларининг янги авлодлари соғлиқни сақлаш тизимининг фаолиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Уларни тайёрлаш Тошкент тиббиёт академиясида ва мамлакатнинг 6 та олий ўқув юртларида амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларда олий маълумотли шифокорлар, магистрлар, хамширалар тайёрлашга катта эътибор берилди. Кўплаб ёш шифокорлар хорижда амалиёт ўташди. Иккинчи даражали тиббий малакали ходимларни касб-хунар коллежлари тайёрлайди. Калит сўзлар: академия, институт, колледж, бакалавр, магистр, фан номзоди, фан доктори, умумий амалиёт шифокори, клиник ординатура, , олий малакали ҳамширалар ва ҳ.к