Abstract:
Тадқиқотда муддатида ўтиб туғилган болаларнинг оналар орасида
учрайдиган касалликларни келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилидик.
Муддатидан ўтиб туғилган оналарнинг касалланиш материаллари 2016 ва 2020
йиллар давомидаги олинган статистик материаллар асосида амалга оширилди.
Касалланиш материаллари профилактик тиббий кўриклар ҳамда мурожаатлар
бўйича касалланшларнинг таҳлили асосида амалга оширилиб, Халқаро
касалликлар таснифи ХКТ-10 классификацияси асосида амалга оширилган.
Тиббий кўрик жараёни сифатли ўтказилишини таъминлаш учун қатор
мутахассислар жалб этилган. Олинган натижалар шуни кўрсатадики, 2016-2020
йилда назорат остига олинган оналар орасида энг кўп тарқалган касалликлар
кўрсаткичлари қуйидагичани ташкил қилди, 25,5% темир танқислик камқонлик
касаллиги, 15,6% йод танқислик ҳолатлари, эндемик буқоқ касаллигининг I ва II
даражаси, ҳомиладорлик токсикозлари 10-12%ни, овқат аллергияси 5-7%ни ҳамда
15% сийдик йўллари касалликлари ва пиелонефрит, 1-2%ни қандли диабет
касаллиги ташкил қилди, айрим касалликларнинг учраш даражаси 1%дан камдир.
Олинган натижалар асосида ҳомиладор аёллар орасида ҳомиладорлик
токсикози ва темир танқислик камқонлик касаллигини олдини олишга
қаратилган профилактик чора-тадбиларни зудлик билан амалга ошириш, бу эса
янги туғиладиган болаларнинг саломатлик ҳолатини ҳимоялашнинг энг асосий
мезонларидан бири ҳисобланади.