Abstract:
Фарғона вилоятининг қишлоқ шароитида истиқомат қилаётган мактаб ўқувчиларининг йил давомида кунлик истеъмол қилаётган овқатланиш тартибини гигиеник баҳолашда 784 нафарни мактаб ўқувчиларидан 481(61,3%) нафари ўғил ва 303(38,7%) нафари қиз болалар ташкил қилган.Мактаб ўқувчиларнинг кун давомидаги овқатланиш рациони таркибидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари Сан НваҚ 0017-2022 асосида солиштирилди. Мактаб ўқувчиларининг йил давомида кунлик овқатланиш тартибининг гигиеник таҳлил шуни кўрсатадики, кун давомида ноннинг истеъмол даражаси 123,3-156,6%ни, туз 200-260%ни, қандолат маҳсулотлари 250-350%га, шакарнинг истеъмол эса 110,0-120%га ортиқча истеъмол қилинган, шунингдек, мева, сабзовот, сут, балиқ ва гўшт маҳсулотларии, ёрмаларнинг миқдори кескин камайтирилган. Мактаб ўқувчиларнинг йил давомида мутлоқ овқатланиш тартибининг гигиеник талабларга мос келмайди ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар сонини кескин ортишга шароит яратади