Abstract:
Тадқиқотда Фарғона вилоятида атмосфера хавосининг кимёвий моддаларнинг билан ифлосланиш даражасини гигиеник таҳлилида санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг олиб борган текширишлари ва уларнинг ҳисоботлари асосида амалга оширилди ҳамда рухсат этилган меъёрий концентрация кўрсаткичлари билан солиштирилди. Намуналар Фарғона вилоятида 4 та шаҳар ва 15 та туманларида амалга оширилиб, Қувасой цемент, Фарғона нефтини қайта ишлаб чиқариш, Ўзбекистон тумани, Қўқон шаҳри йирик саноат корхоналари ва автотранспортдан чиқадиган газларнинг 2017-2020 йиллар давомида 30 та кимёвий моддаларнинг аэрозол чанги, аралаш чанглар, газлар ва буғлар ажратилган тартибда хавфлилик кўрсаткичлари бўйича таҳлили амалга оширилган. Аэрозол чангларининг миқдори 1-2 синф хавфлилик даражаси 420 та намунадан 40,7% рухсат этилган меъёрий даражадан ошган бўлса, аралаш чангларда эса 3-4 синф хавфлилик даражаси бўйича 5139 та синамадан РЭМдан 764 та намунада 14,8%да, буғларнинг 1-2 синф хавфлили даражаси бўйича 13,1%да, 3-4 даражада ээса 0,073%га ошганлиги кўриниб турибди. Ушбу ҳолат атомосфера ҳавосиининг ифлослантирииш билан биргаликда нафас олиш тизими, қон босими, аллергия ва бронхиал астма касалликларнинг кескин ортишига шароит яратади.