Abstract:
Йилнинг иссиқ иқлимида мактаб ўқувчиларига мактаб ичи омиллари микроиқлим ва физик омиллар таъсирини гигиеник таҳлил қилишда Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 2-мактабда тадқиқотлар олиб борилди. Бошланғич синфхоналарининг микроиқлим кўрсаткичлари Тиббиёт академияси ва Корея университети ҳамкорлигидаги илмий марказ лаборатория ускуналарида ҳавонинг таркиби, чангнинг миқдори, ҳаводаги карбонад ангидрид, формальдегид миқдори баҳоланди. Олинган маълумотлар статистик тахлил қилинди ва СанПиН №0341-16 «Санитарно-эпидемиологические требования к условиям и организации обучения в общеобразовательных школах» меъёрий кўрсаткичлари билан солиштирилди. Ҳаво ҳарорати меъёридан 8-10 градусга юқорилиги, ҳавонинг чангланганлик даражаси ПМ-2,5 бўйича ўртача 24,8 мкг/м3ни, меъёрдан 1,6 мартага юқорилиги, ПМ-10 бўйича эса 2,79 мартага ортиқчалиги аниқланди, ҳавонинг таркибидаги корбанат ангрид миқдори 0,7%ни (1,0-1,5%), формальдигид миқдори 0,2 РРМни ташкил қилиб, меъёрга мос келади.