Abstract:
Юрак-қон томир касалликлари дунёда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини шакллантиришнинг асосий сабабларидан биридир. Артериал гипертензия (АГ) ривожланиши ва зўрайиб боришида хавф омиллари асосий роль ўйнайди, улар орасида беморнинг ижтимоий хусусиятлари энг муҳим ҳисобланади. Клиник ва ижтимоий прогнозлар АГда юрак-қон томир континуумини шакллантириш да иштирок этади. Тиббий ёрдамнинг қулайлиги билан боғлиқ тиббий ва ижтимоий ҳолат АГ билан оғриган беморларнинг индивидуал прогнозини белгилайди. АГнинг мультифакториал хусусиятига асосланиб, АГли беморларнинг узоқ муддатли прогнози ва ҳаёт сифатига ижтимоий предикаторлар таъсири, касалликнинг ривожланишининг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини оптималлаш тириш АГнинг ёмон оқибатларининг ижтимоий маркерларни баҳолашни ва коррекция қилишни ўз ичига олади. Беморларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан қатъий назар, дори воситалари билан таъминланганлик даражасини ошириш мамлакатимиз аҳолисининг тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари ва сифатини оширишнинг асосий омилларидан биридир.