Abstract:
Ушбу илмий тадқиқотда чала туғилган чақалоқлар гиалин мембранали касаллигининг морфологик ва морфометрик кўрсатгичлари ўрганилган. Материал сифатида 22-37 хафталиклар оралиғида чала туғилганлар клиник-анамнестик таҳлил натижаси ва ўпка тўқимаси олинган. Натижалар кўрсатишича, чала туғилган чақалоқлар ўпкасида гиалин мембранали касалликнинг ривожланишида ўпка тўқимасининг етилмаганлиги, қон айланишининг бузилиши ва альвеоляр ҳамда бронхиал эпителийнинг шикастланиши катта аҳамият касб қилади. Морфометрик текширувлар натижалари кўрсатишича, 22-27 хафталикларда туғилган чақалоқлар ўпкасининг бор-йўғи 1/3 қисми альвеолаларига хаво кирганлиги, альвеолалар оралиғи тўқимаси қалинлиги, альвеолалар эпителийси ҳам нисбатан йириклиги, пайдо бўлган гиалин мембраналар нисбатан юпқа толалардан иборатлиги
кузатилди. 28-32 ва 33-37 хафталикларда ўлган гуруҳлар чақалоқлар ўпкасида хаво кирган альвеолалар эгаллаган майдон кенгайгани, оралиқ тўқима юпқалашганлиги, гиалин мембраналар олдинги гуруҳга нисбатан қалинлашганлиги кузатилди