Abstract:
Сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан ассоциирланган клиник ҳолатлар ва ревматологик ка салликларнинг кечиши жуда ўхшаш бўлиши мумкин ҳамда артралгия, миалгия, артрит ва васкулит каби белгилар билан ифодаланади. Бундан ташқари, иккала ҳолатда ҳам серологик бузилишлар ни (оғишларни) аниқлаш мумкин. СВГС билан ассоциирланган клиник ҳолатларни даволаш усулла ри, яъни интерферон терапияси ревматик касалликларнинг симптомларини кучайтириши мумкин. Қолаверса, беморларда артралгия, миалгия ва артрит каби симптомлар сурункали вирусли гепатит (СВГ) билан боғлиқ клиник ҳолатлар кўринишида ёки алоҳида мустақил ревматологик касаллик сифа тида ривожланишини фарқлаш муҳимдир. Юқоридаги таъкидланган фикрлар вирусли гепатитнинг кли ник кўринишларини ўрганишнинг долзарблигини тушунтиради