Abstract:
Ретроспектив тахлил натижаларига кўра тухумдонларида лапароскопик жаррохлик амалиётини ўтказган аёлларда репродуктив функциясининг тикланиш салмоғи 29,5% ни ташкил этган. Репродуктив функциясини тикланишини энг паст кўрсаткичлари, ТПС сабабли тухумдонлар понасимон резекцияси (7,5%) ва ТФК сабабли тухумдонлар резекцияси (2,0%) жаррохлик амалиётини ўтказилган аёлларда кузатилган. 70,5% аёлларда эндохирургик даволашдан кейин бепуштликни сақланиб қолиши кузатилган. Бу эса, ўз навбатида мазкур патологиялар сабабли тухумдонларида эндохирургик жаррохлик амалиёти ўтказган аёллар репродуктив функцияси реабилитация усулларини такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради.