Abstract:
Афоризм жанри мазмуннинг яхлитлиги ва тушунарлилиги, шаклнинг
ихчамлиги билан ўқувчини ўзига жалб этади. У алоҳида турганда ҳам, нутқ, шунинг-
дек, мақола контекстида ҳам таъсирчанлигини сақлаб туради. Тилшуносликда афо-
ризмларни пухта ўрганиш учун уларнинг корпусини яратиб олиш лозим бўлади.
Интернет тизимида рус, инглиз, француз ва немис тилларнинг афоризмлардан ибо-
рат контекстли/контекстсиз шаклдаги электрон корпуслари мавжуд бўлиб, исталган
тилни қиёсий ўрганиш мумкин