Abstract:
Ревматоид артрит (РА) хламидий инфекцияси билан биргаликда келганда касалликнинг кечиш хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатдики, хламидий
инфекцияси билан биргаликда келган РАда соф РАдан фарқли равишда тирсак буғими зараланиши ҳолати 15,5% га, болдир-товон буғими зарарланиши 17,7%
га, чаноқ-сон бўғими зарарланиши 5% га кўп учраши кузатилди. Классик РА дебютида зарарланмайдиган бўғимлар, жумладан дистал фалангалараро бўғим-
лар зарарланиши 6,6%, қўл панжаси биринчи бармоқ-панжа бўғими зарарланиши 11,6% беморларда кузатилди. Яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цито-
кинлар миқдори РА хламидий инфекцияси билан биргаликда келганда соф РАга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.