Abstract:
Тизза бўғими остеоартрози ташхиси аниқлан-
ган беморларда ўтказилган артроскопик текшириш нати-
жаларини ўрганиш ва уларнинг хусусиятларини таҳлил
қилиш. Материал ва усуллар: 80 нафар беморларда ар-
троскопия ўтказилди. Беморлар ёши 18 дан 75 гача бўлиб,
47 нафари (58,75%) аёллар ва 33 нафари (41,25%) эрка-
клар ташкил қилди. Дегенератив ўзгаришларнинг асосий
қисми сон кондулуси катта болдир суяги ҳамда тизза қо-
пқоғи бўғим юзасида жойлашган. Натижа: тизза бўғими
остеоартрозларининг эрта босқичларида патологик ўчоқ
бўғимнинг битта соҳасида жойлашиб, касаллик босқичла-
ри ортган сари унга туташ соҳалар тоғайининг емирили-
шига сабабчи бўлади. Бу, тизза бўғими остеоартрозларини
артроскоп ёрдамида даволашда, бўғим юзалари ишқала-
ниш эҳтимоли ва кучини камайтира оладиган услублар би-
лан бирга қўллаш лозимлигини кўрсатади. Хулоса: артро-
скоп ёрдамида бўғимдаги ўзгаришларни ўрганиш клиник
ташхисни тўғри шакллантириш ва даволаш тактикасини
тўғри танлашга имкон туғдиради.