Abstract:
ПБС ни бирламчи ўсма классификацияси бўйича
2-чи, 3-чи ва 4-чи босқичларда бисфосфонатлар билан да-
волаш самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар:
назорат остида суякдаги простата безининг метазтаза-
лари бўлган 200 та бемор.бўлди. Даволаш усулларига кўра
улар 4 гуруҳга бўлинган: гормонотерапия + динамик куза-
тив; гормонотерапия + бифосфонат терапия; гормоноте-
рапия + бифосфонат терапия + жарроҳлик даво; гормоно-
терапия + симптоматик терапия. Натижа: биринчи гуруҳ
беморларда бир йил мобайнида касалликни ривожланиши
32,1%беморларда кузатилди, икки йил мобайнида эса 67,8%
беморларда кузатилди. 2-чи гуруҳ беморларда 5 йилик яшаш
кўрсаткичи 19,3% ни ташкил қилди, икки йиллик яшаш кўр-
саткичи эса - 42,5% ташкил қилди. 3-чи гуруҳ беморларда
бир йиллик яшаш кўрсаткичи 75, икки йиллик яшаш кўрсат-
кичи эса 5% ни ташкил қилди, 4-чи гуруҳда бир йиллик яшаш
кўрсаткичи 80%, икки йиллик эса - 20%ни ташкил қилди.
Хулоса: суякларга метастазланган ПБС ли беморларда гор-
монотерапия билан бисфосфонат терапияни ўтказиш ке-
ракли даво самарадорлигига эришиш имкониятини беради.