Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Акушерлик ва гинекологик касалликлар, жумладан жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар, экстрагенитал касалликларни эрта босқичда ташҳислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада репродуктив ѐшдаги аѐлларда генитал инфекциялар юқиши ва кечиши, клиник-биокимѐвий ва иммунологик кўрсаткичлари ўзгаришини аниқлаш, ҳомила тушишга олиб келадиган хавфларни аниқлаш, эндоген интоксикация, организмининг мослашув имкониятлари ва микроорганизмларнинг миқдорий ва сифат таркибини аниқлаш, даволашни қин микробиоценозига таъсирини аниқлашилмий-тадқиқотларнинг устивор йўналиши бўлиб қолмоқда. Аѐлларда генитал инфекцияни рационал даволаш ва профилактика тадбирларини белгилаш соҳа мутахассислари олдида турган долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.