Abstract:
Жаҳон миқѐсида ҳомиладорликнинг муддатидан ўтиб кетиши этиопато-генетик мезонларини ўрганиш, прогностик мезонларини ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда, мавжуд ташхислаш услублари мудом етарли эмас, қўшимча тадқиқот услубларига катта эҳтиѐж туғилди. Шу шароитларни инобатга олиб, турли патологик ҳолатларда биологик суюқликларнинг физик хоссаларини ўрганиш истиқболли бўлиб ҳисобланди.Бугунги кунда биологик суюқликларнинг қаттиқ даврини баҳолаш услублари клиник тиббиѐтда кенг қўлланилмоқда, бу ҳолат қўллаш осонлиги, юқори сезувчанлик ва ахборотга бой эканлиги билан боғлиқ. Ҳомиладорликнинг муддатдан ўтиб кетишида қон зардобининг структура-оптик хоссаларини туғруқ фаолиятинининг табиатини прогнозлашлаш мақсадида ўрганиш мавжуд клиник услублар билан бир қаторда индивидуал равишда энг маъқул туғдириш жараѐнининг услубини танлаш имконини беради.