Abstract:
Сўнгги пайтларда артериал гипертония касаллиги ташхиси борасида турли диагностика мезонларини "кучайтириш" тенденциялари кузатилмоқда. 1999 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ва Халқаро Гипертензия Жамиятининг артериал гипертензияни даволаш бўйича тавсиялари эълон қилинди, улар артериал гипертензиянинг янги таснифини тақдим этди. Ушбу таснифга кўра, артериал гипертензия даражасини аниқлаш, шунингдек, прогнозни баҳолаш учун юрак-қон томир системасида асоратлари ривожланиш хавфини табақалаш керак.