Abstract:
Ушбу тадқиқот уйқу артерияларида турли генезли стенозлантирувчи зарарланишлар мавжуд, дисциркулятор энцефалопатия
касаллиги билан оғриган 76 та бемор 12 ой давомида олиб борилди. Беморлар икки гуруҳга, уйқу артерияларининг атеросклеротик
стенози фонида ривожланган дисциркулятор энцефалопатия, ТИА билан оғриган n=48 беморлар I гуруҳга ва уйқу артерияларида
патологик деформациялар (КИНГКИНГ, КОЙЛИНГ) мавжуд бўлган n=28 бемор II гуруҳга ажратилди. Мақолада бўйин магистрал
артерияларининг атеросклеротик стенозловчи шикастланишларда ҳамда патологик деформацияларда 12 ойлик кузатув даврида ишемик
инсулт ривожланиш ҳолатларини ABCD3 шкаласи ва дуплекс сканерлаш текшируви натижалари ёрдамида прогнозлаш маълумотлари
келтирилган.