Abstract:
Ушбу мақолада бўйин умуртқаси спондилези 5 та рентгенологик даврларида юз берадиган патоморфологик ўзгаришлар ўрганилган. Бўйин умуртқаси дегенератив касалликларда ҳам диск, умуртқа суяги, бир-бирни боғловчи бўғимлар, атрофидаги фиброз тўқима ва суяк тўқималар шикастланади, деформацияланиб, парчаланиш билан асоратланади. Бўйин умуртқаси остеоартрозида рентгенологик 5 та давр фарқ қилинади ва унинг бошланишида дастлаб, умуртқа атрофидаги фиброз тўқима ва мушаклар патоморфологик ўзгаришга учрайди. Касалликнинг II- ва III-даврларида бўғимнинг хусусий тўқималари, яъни синовиал парда, тоғай диски, бўғимнинг пастки ва юқориги суяклари шикастланиб бошлайди, суягида остеофитлар пайдо бўлиб, бўғим бўшлиғи тораяди. Охир оқибатда остиофитлар йириклашиб, бўғим бўшлиғи кескин тораяди, пастки ва юқориги ўсимталар суяклари зичлашиб, қаттиқлашиб, оғир даражадаги остеосклероз ва деформацияга учрайди.