Abstract:
Меъда ости бези саратони агрессив саратон турларидан
бири ҳисобаланади, аммо унинг кечишида махсус белгилари
мавжуд бўлмаганлиги учун беморлар аксарият ҳолларда
маҳаллий тарқалган ёки метастатик касаллик билан муро-
жаат қилишади. Бу эса даво чорасини танлашдаги ёндашувни
қийинлаштиргани ҳолда даволаш натижарини кескин ёмон-
лашувига олиб келади. Мавжуд даволаш чоралари беморлар
умумий яшовчанлигини яхшилагани билан касаллик прогнози
ҳануз ўзгаришсиз қолмоқда. Ҳозирги кунда анъанавий даво-
лаш натижаларининг самарасизлиги янги даво чораларини
ишлаб чиқишни ва амалиётга тадбиқ этишни талаб этади.