Abstract:
Тадқиқотнинг мақсади бўлиб, SARS-CoV-2 инфекцияси мавжуд ва мавжуд бўлмаган ҳолатларда ишемик инсулт (ИИ) билан оғриган беморларнинг клиник натижаларини солиштириш ҳисобланади. Бош мияда қон айланишнинг ўткир бузилиши ва лаборатория томонидан тасдиқланган SARS-CoV-2 коронавирус инфекцияси мавжуд асосий гуруҳдаги 72 нафар беморларнинг ва COVID-19 инфекцияни ўтказмаган ИИ билан оғриган назорат гуруҳдаги 104 нафар беморларнинг натижалари таҳлил қилинди. Иккала гуруҳдаги беморларнинг ёши, жинси ҳамда ишемик инсултнинг кичик турлари нисбати бўйича солиштирилди. Натижалар шуни кўрсатдики, COVID-19 инфекцияси мавжуд беморларда ИИни юзага келишида, ёш ва жинс хусусиятлари фарқланмаган бўлиб, коронавирус инфекцияси (COVID-19) негизида инсулт касаллиги кечишининг клиник хусусиятлари криптоген (аниқланмаган) ва кардиоэмбологен турдаги ишемик кўринишлар устунлиги билан характерланди. COVID-19 инфекция билан биргаликда кечадиган ИИ касаллигида қандли диабет касаллиги сезиларли даражада кўп учради ва бу фактни COVID-19 билан боғлиқ ИИ патогенезида эндотелиал дисфункциясининг роли билан изоҳлаш, ҳамда ИИ кечишининг хусусиятларини катта эҳтимоллик аниқлаш мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра, COVID-19 инфекциясида ривожланган ИИнинг ўткир даврида беморларнинг вафот этиши (40,3%), COVID-19 инфекциясисиз кечган ИИ ўткир даврига нисбатан (18,3%) кўпроқ кузатилди. Шундай қилиб, ушбу олиб борилган тадқиқот ИИ ва COVID-19 биргаликда ассоцирланиши юқори фоизларда ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайди.