Abstract:
COVID-19 касаллиги бошланишида далилларга асосланган даво режалари мавжуд бўлмаган. Кейинги ойлар давомида SARSCoV– 2 инфекциясига қарши курашишнинг илмий асосланган йўриқномалари ишлаб чиқилди. Бу касалликни даволашда вирусга қарши (ремдесевир, лопинавир/ритонавир), антибактериал (макролидлар), иммуномодуляторлар (кортикостероид дори воситалари, тоцилизумаб) ва иситмага қарши дори воситалар (ацетаминофен)дан фойдаланилди. Ушбу дори воситаларининг гепатотоксик таъсири (масалан, ритонавир ва ремдесевир) in vitro/in vivo ўтказилган тадқиқот тажрибаларида ўз исботини топган.