Abstract:
Адабиётлар шарҳи шуни кўрсатадики, узоқ муддатли кузатув натижаларига асосланган, беморларнинг яшовчанлиги, хаёт сифати даражасига оид илмий тадқиқот ишлари мавжуд эмас. Шунингдек PubMed, EMBASE Medline, ResearchIndex, Cochrane, Springer, Elsevier каби илмий тадқиқот базаларида SARS-CoV-2 вируси юзага келтирувчи каверноз синус тромбозида кўз энуклеацияси амалиётига оид мақолаларнинг деярли йўқ эканлигини кўришимиз мумкин. Мавжуд мақолалар эса кам сонли клиник кузатув ва ҳолатларга бағишланган ҳисоботлар шаклида келтирилган. COVID-19 пандемияси даврида каверноз синус тромбозига оид ҳолатларнинг юртимизда прогрессив ўсиш суръатига эга бўлиши, офтальмологияда нафақат операция турига балки унинг хажмига хам таъсир ўтказмай қолмади. Ушбу мақола энуклеация жарроҳлик амалиётига кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, беморларнинг операциядан кейинги яшовчанлиги тўғрисида.