Abstract:
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фасциолёз касаллигини эътибордан четда қолаётган тропик касалликлар рўйхатига киритган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирда 2,6 миллион киши ушбу паразит билан касалланган. Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, антропоген
омиллар ва халқаро туризмнинг ривожланиши натижасида фасциолёз билан касалланиш кўрсаткичининг ортишига олиб келди. Ушбу паразитознинг географик ва эпидемиологик тарқалишининг умумий қонуният-ларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари кам. Ўзбекистонда инсонларда фасциолёз касаллигининг эпиде-
миологик хусусиятларини ўрганиш бўйича маълумотлар жуда кам.