Abstract:
Буюк олим Абу Али ибн Сино ўз асарларида нафақат касалликлар ва уларни даволаш, балки касалликларни олдини олишда муҳим бўлган тўғри овқатланиш ҳақида ҳам фикрларини баён қилиб шундай ёзган: “Ўз саломатлигин сақлашга интилган киши тўғри овқатланиш, яъни сабзовот ва мевалар ёки шуларга ўхшаш озуқа маҳсулотлари билан чегараланиб қолмаслиги керак. Чунки организмга яхши сингиш хусусиятига эга бўлган овқатлар қонни “қиздиради”, одамни бақувват қилади,
қонни қуюлтирадиган овқатлар эса организмда шиллиқ пайдо қилиб, танани оғирлаштиради.
Нотўғри овқатланиш натижасида кузатиладиган жигар касалликлари ҳозирги кунда фақат тиббий эмас, балки ижтимоий аҳамият ҳам касб этади. Чунки жуда кўпгина кенг тарқалган касалликлар – (50%) атеросклероз ва юрак ишемик касаллиги, (40%) ўпка саратони, қандли диабет, хафақон касаллиги, тўсатдан ўлим кузатилиши, (60%) сут бези, бачадон, буйраклар, ичаклар саратони ва жигар циррози ривожланиши учун қулай шароит яратади. Бу касалликлар семиз одамларда 2-3 баробар
кўпроқ учраб, эрта ногиронликка ва ўлимга олиб келади (турли касалликлар натижасида вафот этиш семизларда 1,5-2 баробар кўпроқ).