Abstract:
Кўз ишемик синдроми (КИС) умумий ёки ички уйқу артериясининг стенози, окклюзияси ҳисобига тўқималар гипоперфузияси ва гипоксияси рўй берганда ривожланувчи касалликдир. КИС ХХ асрнинг ўрталарида алоҳида нозология сифатида кенг ўрганила бошланди. Hedges, Kearnst, Hollenhorst (1963) каби муаллифлар ўз тадқиқотларида илк марта бу ҳақида хабар беришиб, бу ҳолатни «веноз димланишли ретинопатия» деб номлашган. Бир томонлама стеноз ёки ички уйқу артериясида окклюзияси мавжуд 5% беморларда КИС ташҳиси аниқланган.