Abstract:
Монография гинекология ва репродуктив тиббиётнинг долзарб муаммоларидан
бири бўлмиш тухумдонлар поликистоз синдромини замонавий этиопатогенетик
жихатлари, ташхислаш, даволаш ва мазкур касаллик мавжуд аёлларда репродуктив
фаолиятни тиклашга оид масалаларга бағишланган. Монографияда муаллиф, тухумдонлар поликистоз синдроми мавжуд аёлларда касалликнинг диагностикаси, даволаш ва репродуктив фаолиятини тиклашга оид ўзи ишлаб чиқазган илмий ишланмаларини қўллаш ва амалиятга жорий этиш бўйича янги таклифларини киритган