Abstract:
Остеоартрит (ОА) мураккаб, гетероген ва барча
бўғимларни шикастлайдиган бир нечта этиологияга эга касалликдир. ОАда сурункали паст даражадаги
яллиғланиш касалликнинг ва касаллик симптомларининг ривожланишига олиб келади. Яллиғланиш цитокинлари ОА жараёнининг бир қисми бўлиб, бўғим
тоғайининг деструкциясига олиб келади. Ушбу мақолада тизимли яллиғланиш цитокинларининг ОА кечишига таъсири ўрганилади.