Abstract:
Кўз жароҳатлари – бу турли хил ташқи зарарли омиллари таъсирида кўз тўқималарининг бутунлигининг ёки функционал ҳолатининг бузилиши ҳисобланади . Таъсир қилувчи омилларга кўра механик жароҳатлар, совуқ уриш ва куйиш (термик, кимёвий, радиацион ва биологик) ларга бўлинади Қўшма жароҳатланишлар бир нечта зарар етказувчи омилларнинг биргаликдаги таъсиридан келиб чиқади. Масалан, термомеханик, механотермокимёвий ва бошқалар. Тан жароҳатларининг умумий сони орасида кўз жароҳати нисбати жуда муҳим ва у 3-8% ни ташкил қилади. Сўнгги ўн йилликда ногиронликка олиб келадиган кўриш органлари касалликлари орасида жароҳатлар биринчи ўринни эгаллаб турибди (бирламчи ногиронларнинг 22,8%, меҳнатга лаёқатли одамлар орасида – 30%).