Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда аҳолининг экологик саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон миқёсидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Атроф муҳитни заҳарловчи моддаларнинг аксарият қисмини пестицидлар ташкил этади, шу билан бирга, уларсиз қишлоқ хўжалигининг истиқболли ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «...дунёда йилига 500 мингдан 2 миллионгача одамлар пестицидлар билан заҳарланади, уларнинг 40 минг нафарида ўлим билан тугаш қайд этилган...»1. Ҳозирги кунда фосфорорганик ва хлорорганик пестицидларнинг ишлатилиши тақиқланган ёки чекланган, улар пиретроидлар, пиразоллар ва бошқа синфларга мансуб бўлган пестицидлар билан алмаштирилмоқда