Abstract:
Эрта адренархе (ЭА) болалар эндокринологиясининг долзарб муаммосидир. У билан оғриган касаллар репродуктив соҳадаги бузилишларнинг ривожланиши, шунингдек қандли диабет, юрак ишемик касаллиги ва дислипидемия хавфи гуруҳини ташкил этишади. ХССТ нинг маълумотларига кўра, болалик ёшидагиларда учрайдиган барча гинекологик патологиялар орасидаги ЭА частотаси 2,5%дан 3%гачани ташкил этади. 8 ёшдан кичик қизларнинг 1-3 %ида у ёки бу иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши қайд этилади» . Эрта адренархенинг ривожланиши механизми бугунги кунда мунозарали мавзуга айланиб қолган .