Abstract:
Бугунги кунда йил сайин ўсиб бораётган қандли диабет (ҚД) ва унинг асоратлари инсоният учун катта азоб-уқубатларга ва катта иқтисодий харажатларга олиб келмоқда. Халқаро диабет федерацияси (ХДФ) маълумотларига кўра“. 2017 йилда дунёда қандли диабет билан оғриган беморларнинг сони 425 миллионни (8,8%) ташкил этган. Ўзбекистонда аҳолининг 5% қандли диабет касаллигига чалинган, аммо 230 мингдан ошиқроқ одам (0,8%) расмий қайд этилган. Қандли диабетнинг қон томирга боғлиқ асоратлари, шу жумладан беморларда ривожланган кўрлик эрта ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабабчисидир. Шу муносабат билан қандли диабетни ахборотлаш, ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш замонавий тиббиётнинг долзарб вазифаси ҳисобланади