Abstract:
Crocus sativus L. (Зафарон уруғи) ўсимлиги гултожибаргларидан ажратиб олинган флавоноид гликозид софорафлавонолозидни тажриба шароитида 100 мг/кг дозада оғиз орқали юбориб уни жигарнинг сурункали гелиотринли шикастланишида гепатопротектор, сафро ҳайдовчи ва ҳаракат – қидирув фаоллигига таъсирини ўрганилди. Ўтказилган тадқиқотлар асосида олинган натижалар назорат гуруҳи ҳамда таққослама препарат Карсилнинг энг фаол дозаси 50 мг/кг дозаси билан солиштирилди. Дастлабки тадқиқотлар асосида олинган натижалар шуни кўрсатдики, Софорафлавонолозид гепатопроктор ва сафро ҳайдовчи хусусиятлари бўйича солиштирма препарат карсилдан қолишмайди ва ҳатто бироз устун эканлиги аниқланди. Бу эса ўрганилган модда софорафлавонолозидни жигарнинг нормал ва бузилган фаолиятига таъсири борасида янада кенг кўламли чуқур изланишлар олиб боришни тақозо этади.