Abstract:
Коронавирус инфекцияси (COVID-19) бутун дунё бўйлаб тез тарқалган, оғир асоратлар билан кечадиган янги инфекцион касаллик бўлиб, Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ушбу ҳолатни янги турдаги бета-коронавируслар келтириб чиқарганлигини тасдиқлади Янги вирус SARS-CoV-2 (severe acute respiratory syndrome coronavirus) оғир ўткир респиратор синдром коронавируси деб аталди