Abstract:
Ҳомиладорлик пайтида сурункали йўлдош етишмаслиги аниқланган 124 та аёллар йўлдоши морфологик текширувлардан ўтказилди. Пациентларнинг клиник тавсифи таҳлил қилинди, жумладан ҳомиладорлик илк неонатал даври, туғруқ, туғруқдан кейинги даврлари ўзига хослиги, йўлдош морфологияси, инфекциянинг кириш йўллари таҳлил қилинди. Муаллифлар маълумотларида йўлдошда яллиғланишга хос ўзгаришлар, йўлдош етишмаслиги гистологик белгилари тасдиқланди. Бу маълумотлар ҳомиладорликнинг клиник асоратланиб кечиши ва перинатал оқибатларнинг ёмонлаши сабаблари сифатида яна бир маротаба олимлар томонидан илмий тасдиқланди.