Abstract:
Адабиѐтлар шарҳида доимий (генетик) ва транзитор тромбоген хавф омиллари, фолат цикли, тромбофилия генлари полиморфизмида фолат циклидаги ўзгаришлар, гомоцистеин ошишининг салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Тромбофилиянинг аҳамияти ҳамда долзарблигини ҳисобга олган холда, клиник тиббиѐт турли хил соҳаларига тромбофилия генетик хавф омилларининг замонавий молекуляр диагностикасини тадбиқ этиш тромбозлар натижасида вужудга келган кўпгина асоратларнинг профилактикаси учун жуда муҳим.