Abstract:
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё аҳолиси орасида қандли диабет(ҚД) касаллигининг кўпайишига, қондаги холестрин ва қанд миқдорининг ошиши, абдоминал семириш, ирсий омиллар, гестацион диабет ва сурнкали инсулин етишмовчилиги, овқатланиш рацион таркибида клетчакалар етишмовчилиги, ортиқча тана вазни, юқори қон босими, депрессия сабаб бўлиши аниқланган. Жаҳонда қандли диабет билан касалланганлар умумий аҳолининг 4 % ни ташкил қилиб, унинг сони кун сайин ортиб бормоқда .