Abstract:
Долзарблиги.Охирги 20 йил ичида вирусли инфекцион касалликлар тиббиётдаги энг долзарб муаммога айланиб улгурди. 2002 йилда оғир ўткир респиратор синдром (SARS-nCoV), 2014 йилда Африкадаги Эбола касаллиги, 2015 йил яқин шарқ коронавирус синдроми (MERS-CoV), 2016 йилда Зика иситмаси бунга мисол бўлиши мумкин [3]. SARS-CoV-2 келтириб чиқарган коронавирус инфекцияси эса олдинги касалликлардан фарқ қилган холда пандемияга сабабчи бўлди ва бу касалликларни чуқур ўрганиш зарурлигини яна бир бор исботлади