Abstract:
Юрак сили, айниқса юрак эндокарди ва қопқоқчасининг гематоген сили казуистика ҳисобланади. Ушбу мақолада 3 ойлик гўдакда юрак ўнг қоринчаси уч табақали қопқоқчаси силининг клиник-морфологик таҳлили келтирилган. Юрак ўнг қоринча эндокарди ва қопқоқчасида гематоген сил тугунчалари мавжудлиги, натижада қопқоқча табақалари қалинлашганлиги, деформацияланиб гемодинамика бузилганлиги, ўнг қоринчанинг гипертрофияланганлиги, натижада ўнг бўлмача, пастки ва юқориги қовақ веналарда ва барча аъзо ва тўқималарда умумий веноз димланиш ривожланганлиги аниқланди.